Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят суди аппарати ходимларининг мансаб йўриқномаси

 

ТАСДИҚЛАЙМАН”
Жиноят ишлари бўйича 
Тошкент вилоят судининг
 
раиси
_____________  Б.Исламов

_____”  октябрь 2014 йил

 Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят суди аппарати ходимларининг мансаб

 Й Ў Р И Қ Н О М А С И

I. Умумий қоидалар
 
 1. Ушбу Йўриқнома жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят суди аппарати ходимларининг асосий хизмат вазифаларини белгилайди.
1.1. Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят суди аппарати ходимлари ўз фаолиятларида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, “Судлар тўғрисида”ги Қонуни ва бошқа қонунлари, шунингдек, “Умумий юрисдикция судлари учун ички меҳнат тартиби қоидалари”, “Умумий юрисдикция судлари аппарати ходимларининг юриш-туриш қоидалари” ҳамда ушбу Йўриқнома талабларига риоя қилишлари шарт.
1.2. Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят суди аппарати ходимлари суд раиси, раис ўринбосарининг бевосита раҳбарлигида иш олиб боради.
1.3. Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят суди аппарати ходимлари билан меҳнат шартномаси суд раиси томонидан тузилади ва бекор қилинади.
1.4. Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят суди аппарати ходимларининг интизомий жавобгарлик масаласи суд раиси томонидан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг нормалари ва “Умумий юрисдикция судлари учун ички меҳнат тартиби қоидалари”га мувофиқ ҳал қилинади.
1.5. Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят суди аппарати ходимларидан (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 20 августдаги “Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари Классификаторини тасдиқлаш тўғрисида”ги 181-сонли қарорига мувофиқ) девонхона мудири, архив мудири, бўлим бошлиғи, бош мутахассис, катта мутахассис, малака ҳайъати котиби лавозимларига ишга қабул қилишда олий юридик маълумот, суд мажлиси котиби вазифасига эса олий ёки ўрта-махсус (юридик) маълумот талаб этилади. Хўжалик ишлари бўйича ходимларга олий ёки ўрта-махсус маълумотга эга бўлиш талаб қилинмайди, ҳайдовчига эса ўрта-махсус, касб-ҳунар маълумот талаб этилади.
1.6. Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят суди раиси ёки унинг топшириғига биноан раис ўринбосари, судьялари судда иш юритиш аҳволини доимий равишда (1 ойда бир марта) текшириб боришлари, натижаси ҳақида суд раисига ахборот беришлари, аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан таклифлар киритишлари лозим.
1.7. Суд раиси иш юзасидан зарурат бўлган ҳолларда суд аппарати ходимлари ўртасида вазифаларни қайта тақсимлашга, шунингдек аниқ бир топшириқ ижросини ҳар қандай суд аппарати ходимига юклашга ҳақли.
 
II. Девонхона мудири
 
 2. Девонхона мудири мазкур Йўриқнома талаблари асосида иш юритишни ташкил этади ва олиб боради.
2.1. Девонхона мудири зиммасига қуйидаги вазифалар юклатилади:
- судга келиб тушган ва чиқаётган барча турдаги ҳужжатларни ва ишларни Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича Олий суди, жиноят ишлари бўйича вилоят ва Тошкент шаҳар судларида иш юритиш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома асосида расмийлаштириш ва қайд қилиш, жўнатилаётган ҳужжатлар рўйхатини тузиш;
- кирим қилиниши зарур бўлган ҳужжатларни тегишли китоблардан рўйхатдан ўтказишда уларнинг тўғри расмийлаштирилганлигини, конверт ва пакетларни очиб, ундаги ҳужжатларни тўлиқлиги, бутунлиги ва жойлашиш тартиби бузилмаганлигини текшириш;
- келиб тушган ҳужжатлар тўлиқ ёки бутун бўлмаган тақдирда тегишли далолатнома тузиш ва бу ҳакда раҳбариятни хабардор қилиш;
- судга келиб тушган жиноят ишларини тегишли китобга қайд қилиш ва дарҳол суд раҳбариятига топшириш;
- раҳбариятдан ижро учун чиққан ҳужжатларни тегишли китоблар орқали бевосита ижро этувчига топшириш;
- жўнатилаётган жиноят ишлари, бошқа барча ҳужжатларни текшириб, конвертларга жойлаш, қийматини белгилаш, буюртма хатлари, фельдъегерлик хизмати орқали жўнатиладиган махсус хатларни тегишли манзилларга юбориш;
- судда тегишли йиғмажилдлар юритилишини ташкил этиш;
- суднинг бурчак тамғасини, бошқа муҳрларни сақланишини таъминлаш;
- суд инстанциялари ва раёсати йиғмажилдларини Йўриқнома асосида тўғри тузилиши ҳамда тўлдирилишини назорат қилиш;
- назоратдаги хат ва топшириқлар юзасидан назорат карточкаси юритиш ва ўз вақтида бажарилиши бўйича суд раҳбариятига маълумотномалар тайёрлаш;
- девонхона ишларини ташкил қилиш ва назоратини олиб бориш;
- фаолиятига оид раҳбариятнинг бошқа топшириқларини бажаради.
 
III. Maxcyc ва кадрлар ишини юритувчи масъул ходим (катта мутахассис)
 
 3. Махсус ва кадрлар ишини юритувчи масъул ходим (катта мутахассис) зиммасига қуйидаги вазифалар юклатилади:
- суд раисининг топшириғига кўра, суд аппаратига ходимларни ишга қабул қилиш, меҳнат шартномаларини тузиш, бекор қилиш ва ўзгартириш билан боғлиқ ҳужжатлар лойиҳаларини ўз вақтида ва сифатли тайёрланишини таъминлаш;
- “Умумий юрисдикция судлари аппарати кадрларини танлаш, жой-жойига қўйиш ва малакасини ошириш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ иш юритиб, суд аппарати кадрларини танлаш, жой-жойига қўйиш ва уларнинг малакасини ошириш билан боғлиқ ишларни амалга оширишда суд раисига таклифлар бериш;
- номзодларни ишга қабул қилишга, бошқа лавозимга ўтказишга розилик бериш тўғрисидаги ҳужжатларни Судлар ташкилий фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасига юборишга тайёрлаш;
- судья ва ходимларнинг шахсига оид ҳужжатлар тўпламини юритиш;
- судья ва ходимларнинг меҳнат дафтарчалари ҳисобини юритиш, уларни тўғри тўлдирилишини ва яхши сақланишини таъминлаш;
- суд аппарати ходимларининг хизмат гувоҳномаларини ҳисобини юритиш, тегишли китобларда қайд этиб бориш ва уларни фойдаланиш муддати тугаганидан ёки меҳнат шартномаси бекор қилинганидан кейин қайтарилишини таъминлаш;
- суд аппарати ходимларининг захирасини шакллантиришга оид ишларни амалга ошириш ва суд раисига бу ҳақида маълумот бериб бориш;
- ходимларнинг умумий юрисдикция судлари аппарати ходимларининг юриш-туриш қоидалари ва умумий юрисдикция судлари учун ички меҳнат тартиби қоидаларига риоя қилишларини назорат қилиш;
- ходимларнинг ижтимоий таъминоти, меҳнатини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарлиги масалалари бўйича суд раисининг буйруқлари ижросини таъминлаш;
- суднинг махсус ва махфий иш юритишини олиб бориш;
- фаолиятига оид раҳбариятнинг бошқа топшириқларини бажаради.
 
IV. Судьялар малака ҳайъатининг котиби
 
 4. Судьялар малака ҳайъатининг котиби зиммасига қуйидаги вазифалар юклатилади:
- судьяларнинг малака ҳайъатида иш юритувни тегишли низом ва қўлланмалар асосида олиб бориш;
- судьяларнинг малака хайъати фаолиятини ташкилий жиҳатдан таъминлаш;
- судьяларнинг малака ҳайъати фаолияти билан боғлиқ ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш;
- судьяларнинг малака ҳайъати қарорларини ижро этиш учун тегишлилигича юбориш ва уларнинг ижроси билан боғлиқ ҳужжатларни талаб қилиб олиш;
- жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят ва туман (шаҳар) судлари судьялигига захирадаги номзодлар ва лавозимларга тавсия этилганларнинг шахсига оид маълумотлар бўйича йиғмажилдларни юритиш;
- Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссиясига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий суди умумий юрисдикция судлари судьялари олий малака ҳайъатига ҳисоботларни тайёрлаш ва белгиланган муддатда юборилишини таъминлаш;
- белгиланган режаларга асосан, туман (шаҳар) судлари раислари ва судьяларининг вилоят судида малака оширишлари юзасидан ишларни ташкил қилиш;
- малака ҳайъатининг йиғилиш баённомаларини юритиш;
- фаолиятига оид раҳбариятнинг бошқа топшириқларини бажаради.
 
V. Суд амалиёти ва статистика таҳлили бўлими бошлиғи
 
 5. Суд амалиёти ва статистика таҳлили бўлими бошлиғи қуйидаги вазифаларни амалга оширади:
- бўлимга бевосита раҳбарликни амалга ошириш;
- бўлим ходими ишини ташкил қилиш;
- бўлимга юклатилган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши, ижро интизомининг аҳволи учун шахсан жавоб бериш;
- бўлимнинг иш фаолиятини режалаштириш, иш режасига киритилган тадбирларнинг ўз вақтида сифатли ижро этилишини таъминлаш, ходимлар ўртасида вазифаларни тақсимлаш ва уларнинг ишини мувофиқлаштириш;
- бўлим ишларини такомиллаштириш, ходимнинг амалий иш фаоллигини ошириш чора-тадбирларини амалга ошириш;
- суд амалиёти ва суд статистикасини тизимли таҳлил этиш ишларини янада такомиллаштириш юзасидан зарур тадбирларни амалга ошириш ҳамда бу масала юзасидан суд раҳбариятига таклифлар киритиш;
- суд статистикаси ҳисобот шаклларини ишлаб чиқишни ташкил этиш ва тайёрланган шаклларни тасдиқлаш учун суд раҳбариятига тақдим этиш;
- суд амалиётини тахлил қилиш ва суд статистикасини юритиш бўйича ҳисоботларни ўз вақтида тақдим этмаган ёхуд уларни кечикиб ёки бузиб тақдим этган суд аппарати ходимларига нисбатан белгиланган тартибда интизомий жазолар қўллаш ҳақида суд раҳбариятига таклифлар киритиш;
- бўлимнинг фаолияти ва уни такомиллаштириш масалалари юзасидан суд раҳбариятига тегишли тарзда ахборот бериб бориш;
- суд амалиётини умумлаштириш мақсадида ишларни туман (шаҳар) судларидан белгиланган тартибда чақириб олиш ҳақида таклиф киритиш ёки уларни ўз жойида ўрганиш ишларининг амалга оширилишини таъминлаш;
- суд статистикаси ҳисоботларини тузиш ва бу ҳақда Олий судга ўз вақтида юбориш чораларини кўриш;
- статистик ҳисоботлар юритилиши юзасидан юқори судлар билан ўзаро ахборот алмашинувини таъминлаш ишларини амалга ошириш;
- туман (шаҳар) судларида ҳисобот учун зарур ҳужжатлар, ҳисобот бланкалари, судланувчиларга тўлдириладиган ҳисобот варақалар нусхалари билан таъминлаш ишларини ташкил этиш;
- судлардаги статистик таҳлил ишларини амалга оширувчи девонхона мудирларининг ишларини яхшилаш, билим ва тажрибасини ошириш мақсадида вилоят ёки туман (шаҳар) судларида фаолият юритаётган катта иш тажрибасига эга бўлган ва юқори малакали девонхона мудирларидан иш ўрганиш учун стажировкага юбориш масаласида суд раисларига таклифлар киритиш;
- бўлим иш фаолияти юзасидан раҳбариятга ҳисоботлар тайёрлаш;
- бўлим ваколати доирасида ҳужжатларни имзолаш;
- ҳуқуқий тарғибот ишларида қатнашиш;
- бўлим ходимининг меҳнат интизоми ва ички тартиб-қоидаларига риоя этиб боришини назорат қилиш;
- бўлим ходимининг малакасини ошириш, мансаб даражасини бериш, рағбатлантириш ҳамда интизомий жазога тортиш тўғрисида суд раҳбариятига таклифлар бериш;
- раҳбарият топшириғига асосан Олий суд ва бошқа идораларга хат-хабар ва ахборотлар ёзишда иштирок этиш;
- раҳбарият топшириғига кўра, бошқа идораларда ўтказилаётган семинар, конференция ва йиғилишларда иштирок этиш;
- раҳбариятнинг бошқа топшириқларини бажаради.
5.1. Бўлим бошлиғи вақтинча бўлмаганда унинг вазифасини белгиланган тартибда бўлимнинг бош мутахассиси бажаради.
 
 VI. Суд амалиёти ва статистика таҳлили бўлими (статистика бўйича) бош мутахассиси
 
 6. Суд амалиёти ва статистика таҳлили бўлими (статистика бўйича) бош мутахассиси қуйидаги вазифаларни амалга оширади:
- суднинг иш режасига мувофиқ судларда бирламчи ҳисобот ҳужжатларининг аҳволи, ҳисобот маълумотларининг тўғрилигини ва уларнинг ўз вақтида топширилишини назорат қилиш;
- судларга суд статистикаси ва таҳлилий ишларни олиб боришда амалий ёрдам кўрсатишни ташкил этиш;
- вилоят бўйича тузилган ҳисоботларни жамлаб, белгиланган тартибда Олий судга мунтазам юбориб туриш;
- суд фаолияти юзасидан статистик маълумотлар тўпламини тайёрлаш;
- судланганларга нисбатан тўлдирилган ҳисоб варақаларни қабул қилиш, қайд этиш, рақамлаш;
- ҳисобот даври бўйича судланганлик ҳақида статистик маълумотлар тайёрлаш;
- судларда тарғибот билан боғлиқ маълумотларни тўплаш ва уларни изоҳлаш бўйича амалий ёрдам кўрсатиш;
- статистик ҳисоботларни компьютерга киритиш;
- судлар томонидан амалга оширилган ишлар юзасидан таҳлилий маълумот тайёрлашда иштирок этиш;
- суд амалиёти ва суд статистикасининг тизимли таҳлилини амалга ошириш;
- суд раҳбарияти ва бўлим бошлиғи томонидан бериладиган бошқа топшириқларни бажаради.
 

VII. Катта мутахассис

7. Катта мутахассис зиммасига қуйидаги вазифалар юклатилади:

- катта мутахассис ўз фаолиятида суд раиси ва унинг ўринбосарига бўйсунади ва унинг топшириқларини бажарилишини таъминлаш;
- иш режаси тадбирлари ижроси, фуқаролар ва ташкилотлардан келган назоратга олинган мурожаатларни ва бошқа тадбирларнинг ўз вақтида бажарилиши юзасидан раҳбариятга ахборот бериш;
- раҳбариятнинг суд фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ топшириқларини бажариш;
- раис ва унинг ўринбосари имзосига киритилувчи ҳужжатларнинг тўғри расмийлаштирилганлигини ўрганиш;
- фаолиятига оид раҳбариятнинг бошқа топшириқларини бажаради.
 
VIII. Архив мудири
 
&