Кодекслар лойиҳалари

Ҳарбий судлар

 
Суднинг номланиши
Манзили
Нукус ҳарбий суди (Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти)
Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шаҳри, 1-сонли ҳарбий шаҳарча
Қарши ҳарбий суди (Қашқадарё, Бухоро, Сурхондарё вилоятлари)
Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳри, Проектная кўчаси, 9 уй
Самарқанд ҳарбий суди (Самарқанд, Навоий, Жиззах вилоятлари)
Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳри, Б. Мирзо кўчаси, 3 уй
Фарғона ҳарбий суди (Фарғона, Андижон, Наманган вилоятлари)
Фарғона вилояти, Фарғона шаҳри, Туркистон кўчаси,18 уй
Тошкент ҳарбий суди (Тошкент шаҳри, Тошкент, Сирдарё вилоятлари)
Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Амир Темур шоҳ кўчаси, 118 “а” уй
 
 
Ўзбекистон Республикасининг ҳарбий судлари тизими Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди ва ҳудудий ҳарбий судлардан иборат.
 
Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди вилоят суди ҳуқуқида иш олиб боради ҳамда раис, судьялар ва халқ маслаҳатчиларидан иборат бўлади.
 
Ҳудудий ҳарбий судлар туман суди ҳуқуқида иш олиб боради ва раис, халқ маслаҳатчиларидан иборат бўлади.
 
Ўзбекистон Республикаси ҳарбий судлари:
 
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг, Миллий хавфсизлик хизматининг, Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг, Ички ишлар вазирлиги қўшинларининг ва қонун ҳужжатларига мувофиқ ташкил этиладиган бошқа ҳарбий тузилмаларнинг ҳарбий хизматчилари, шунингдек ўқув йиғинларида бўлган вақтда ҳарбий хизматга мажбурлар томонидан содир этилган жиноятлар тўғрисидаги ишларни;
 
ҳарбий қисмлар, қўшилмалар ва бирлашмалар, ҳарбий бошқарув органларининг қўмондонлигига нисбатан ҳарбий хизматчиларнинг даъволари бўйича фуқаролик ишларини ва ҳарбий бошқарув органлари ҳамда ҳарбий мансабдор шахсларнинг ҳарбий хизматчиларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини бузувчи хатти-ҳаракатлари (қарорлари) устидан шикоятларни;
 
алоҳида ҳолатларга кўра судлар фаолият кўрсатмаётган жойларда барча фуқаролик ва жиноят ишларини;
 
давлат сирларига тааллуқли ишларни;
 
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ишларни кўради.
 
Ҳарбий судлар фаолиятини ташкил этиш қонун ҳужжатлари билан белгиланади.