Кодекслар лойиҳалари

ЭЪЛОН

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодий судлари

 
Суднинг номи
Манзили
Қорақалпоғистон Республикаси иқтисодий суди
Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шаҳри, О. Дўсназаров кўчаси, 92 уй, e-mail: i.qr@sud.uz
Тошкент шаҳар иқтисодий суди
 
Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Чўпон-ота кўчаси, 6 уй, e-mail: i.toshkent@sud.uz
Андижон вилояти иқтисодий суди
Андижон вилояти, Андижон шаҳри, Алишер Навоий шоҳ кўчаси, 41 уй, e-mail: i.andijon@sud.uz
Бухоро вилояти иқтисодий суди
Бухоро вилояти, Бухоро шаҳри, Янги ҳаёт кўчаси, 122 уй, e-mail: i.buxoro@sud.uz
Жиззах вилояти иқтисодий суди
Жиззах вилояти, Жиззах шаҳри, Тошкент кўчаси, 1 уй, e-mail: i.jizzah@sud.uz
Навоий вилояти иқтисодий суди
Навоий вилояти, Навоий шаҳри, Алишер Навоий кўчаси, 11 уй, e-mail: i.navoiy@sud.uz
Наманган вилояти иқтисодий суди
Наманган вилояти, Наманган шаҳри, Н. Намангоний кўчаси, 20 уй, e-mail: i.namangan@sud.uz
Самарқанд вилояти иқтисодий суди
Самарқанд вилояти, Самарканд шаҳри, Мингтут кўчаси, 2 уй, e-mail: i.samarqand@sud.uz
Сурхондарё вилояти иқтисодий суди
Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳри, С. Содиқ кўчаси, 286 “б” уй, e-mail: i.surxondaryo@sud.uz
Сирдарё вилояти иқтисодий суди
Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳри, Ислом Каримов кўчаси, 75 уй, e-mail: i.sirdaryo@sud.uz
Тошкент вилояти иқтисодий суди
Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Чўпон-ота кўчаси, 6 уй, e-mail: i.toshkent.v@sud.uz
Фарғона вилояти иқтисодий суди
Фарғона вилояти, Фарғона шаҳри, ал-Фарғоний кўчаси, 47 уй, e-mail: i.fargona@sud.uz
Хоразм вилояти иқтисодий суди
Хоразм вилояти, Урганч шаҳри, ал-Хоразмий кўчаси, 107 уй, e-mail: i.xorazm@sud.uz
Қашқадарё вилояти иқтисодий суди
Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳри, Бунёдкорлик кўчаси, 7 уй, e-mail: i.qashqadaryo@sud.uz
 
 
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодий судлари раис ва судьялардан иборат бўлади ҳамда суд раёсати ва судлов ҳайъатлари таркибида иш олиб боради.
 
Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоят суди, Тошкент шаҳар суди:
 
ўз ваколатлари доирасида ишларни биринчи инстанция суди сифатида, апелляция, кассация тартибида кўради;
 
туманлараро, туман (шаҳар) судларининг суд фаолияти устидан назорат олиб боради, суд амалиётини умумлаштиради;
 
суд амалиёти ва суд статистикасининг тизимли таҳлилини амалга оширади;
 
судларнинг кадрлари малакаси оширилишини ташкил қилади;
 
қонунга мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
 
Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоят суди, Тошкент шаҳар суди раёсати шу суднинг судьяларидан иборат таркибда иш олиб боради.
 
Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоят суди, Тошкент шаҳар суди раёсати мажлислари ҳар ойда камида икки марта ўтказилади ва Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоят суди, Тошкент шаҳар суди раёсати аъзоларининг кўпчилиги ҳозир бўлган тақдирда ваколатли ҳисобланади.
 
Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоят суди, Тошкент шаҳар суди раёсатининг қарорлари овоз беришда иштирок этган Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоят суди, Тошкент шаҳар суди раёсати аъзоларининг кўпчилиги овози билан қабул қилинади ва тегишли суд раиси томонидан имзоланади.
 
Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоят суди, Тошкент шаҳар суди раёсати:
 
суд амалиётини умумлаштириш натижаларини кўриб чиқади;
 
ҳайъатлар фаолияти тўғрисидаги маърузаларни, туманлараро, туман (шаҳар) судлари раисларининг шу судлар фаолияти тўғрисидаги ва қонун ҳужжатларини қўллаш амалиёти тўғрисидаги маърузаларини тинглайди;
 
қонунга мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
 
Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоят суди, Тошкент шаҳар судининг судлов ҳайъатлари:
 
ўз ваколатлари доирасида ишларни биринчи инстанцияда кўради;
 
апелляция ёки кассация тартибида шикоят бериш (протест билдириш) ҳуқуқига эга бўлган шахсларнинг хоҳишига кўра, ишларни апелляция ёки кассация тартибида кўради. Апелляция тартибида кўрилган иш кассация тартибида кўрилмаслиги керак;
 
суд амалиётини умумлаштиради;
 
қонунга мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
 
Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоят суди, Тошкент шаҳар суди раиси:
 
суд фаолиятига ташкилий жиҳатдан раҳбарлик қилади;
 
суд раёсатини чақиради ва унинг мажлисларида раислик қилади;
 
суд раёсатининг қарорлари бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш ишини ташкил этади;
 
судьялар, суднинг бошқа ходимлари ҳамда халқ маслаҳатчилари малакасини ошириш ишини ташкил этади;
 
суд амалиётини умумлаштириш ва суд статистикасини юритиш ишини ташкил этади;
 
фуқароларни шахсан қабул қилади, уларни қабул қилиш, ариза ва шикоятларни кўриб чиқиш ишини ташкил этади;
 
судьяларнинг малака ҳайъати қарорлари устидан Судьяларнинг олий малака ҳайъатига тақдимномалар киритади;
 
суд идораси ишларига раҳбарлик қилади, суд ходимлари билан меҳнат шартномаларини тузади ва бекор қилади;
 
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
 
Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоят суди, Тошкент шаҳар суди раисининг ўринбосари:
 
судлов ҳайъатларининг ишини ташкил этади;
 
судлов ҳайъати мажлисларида раислик қилиши мумкин;
 
суд раёсатига судлов ҳайъатларининг фаолияти тўғрисида маърузалар тақдим этади;
 
фуқароларни шахсан қабул қилади;
 
суд раиси йўқлигида унинг ваколатларини амалга оширади;
 
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
 
Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоят, Тошкент шаҳар судлари раисининг ўринбосари йўқлигида унинг ваколатлари Судьяларнинг олий малака ҳайъати қарорига кўра судьялардан бирининг зиммасига юклатилиши мумкин.