E-SUD

Суд мажлислари ва тадбирлар

Эълонлар ва тендерлар

Видеоконференцалоқа режимида суд мажлисини ўтказиш билан боғлиқ харажатлар

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 116-моддасига асосан суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ харажатлар суд чиқимлари таркибига киритилган.
Ушбу модданинг учинчи қисмига кўра, суд мажлисини видеконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ суд харажатларининг суммаси суд томонидан белгиланади ва ишда иштирок этувчи шахслардан ишни кўриб чиқиш натижалари бўйича Иқтисодий процессуал Кодекснинг 118-моддасига мувофиқ ундирилади.


Қайд этилганларга кўра, битта иш бўйича суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ харажат суммаси 30 000 сўмни ташкил этиши белгиланди ва ушбу сумма ишни кўриб чиқувчи суд томонидан ундирилади.


Суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ тўлов Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига (шахсий ҳисобварағига) ўтказилиши лозим.

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақами (шахсий ҳисобварағи) реквизитлари:

Олувчи: Ўзбекистон Республикаси Олий суди
Манзили: 100186, Тошкент шаҳар, Абдулла Қодирий кўчаси, 1-уй
Шахсий ҳисобварақ: 401 410 860 262 777 950 100 011 001
СТИР: 200 936 561
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги
Ғазна ҳисоб рақами: 23 402 000 300 100 001 010
Банк: МБ ББ ХККМ Тошкент ш.
МФО: 00 014 СТИР (ғазна): 201 122 919