E-SUD

Суд мажлислари ва тадбирлар

Эълонлар ва тендерлар

ҚАЙНОНА-КЕЛИН ЎРТАСИДАГИ УЙ МОЖАРОСИ

08.09.2018

Андижон шаҳридаги “Соғлом авлод” маҳалла фуқаролар йиғинида Фуқаролик ишлари бўйича Андижон вилояти судининг сайёр суд мажлиси бўлиб ўтди.

Фуқаролик ишлари бўйича вилоят суди судьяси Р. Қорабоев раислигида бўлиб ўтган суд мажлисида “Соғлом авлод” маҳалласида яшовчи қайнона Хосиятхон ҳамда келини Саломатхон (исмлар ўзгартирилган) ўртасидаги уй билан боғлиқ можаро кўриб чиқилди.

Турмуш ўртоғининг бевақт вафотидан сўнг 2 нафар ёш бола билан қолган Саломатхонни қайнонаси уйдан чиқиб кетишини талаб қилган. Уруш-жанжал, ўртадаги можаро ойлаб давом этди. Қўни-қўшни, маҳалла-кўй аралашуви ҳам масаланинг ҳал этилишига ёрдам бермади.

Ушбу масала бўйича Саломатхоннинг судга қилган мурожаати сайёр судда кўриб чиқилди. Қайнона-келин муносабатлари, халқимизнинг одоб-ахлоқ мезонларига зид нохуш ҳолат кенг жамоатчилик томонидан муҳокама қилинди. Масала атрофлича ўрганилиб, адолатли қарор чиқарилди. Суд қарорига кўра, уй баҳоланган сумманинг 60 фоиз қисми келинга, 40 фоизи эса қайнонага тегадиган бўлди.

Сайёр суд мажлисида ҳуқуқшунослар фуқароларнинг ҳуқуқий билим ва саводхонлигини юксалтириш, қонун устуворлигини таъминлаш, турли иллатларга барҳам бериш, жиноят ва ҳуқуқбузарликлар келиб чиқишининг олдини олиш бўйича суҳбатлар ўтказди.


ЎзА