E-SUD

Суд мажлислари ва тадбирлар

Эълонлар ва тендерлар

19 МАҲКУМ ЖАЗОНИ ИЖРО ЭТИШ МУАССАСАСИДАН ОЗОД ЭТИЛДИ

09.08.2018

Тошкент вилояти Зангиота туманида жиноят ишлари бўйича Зангиота тумани судининг сайёр суд мажлиси ўтказилди.

Унда жазони ижро этиш муассасаларидаги 28 маҳкумнинг ўтолмай қолган озодликдан маҳрум этиш жазосини енгиллаштириш иши кўриб чиқилди.

Жиноят ишлар бўйича Зангиота тумани суди судьяси А. Нурматов раислигида ўтказилган сайёр суд мажлисида 19 маҳкумнинг озодликдан маҳрум этиш жазоси бошқа енгилроқ жазо тури билан алмаштирилиб, муассасадан озод этилди. Яна 9 маҳкумнинг шу турдаги жазоси эса енгилроғига алмаштирилди.

Шунингдек, шу куни жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти Зангиота тумани суди раиси Ў. Холиқов ва судьяси А. Нурматов томонидан қатор жазони ижро этиш муассасаларида маҳкумлар билан очиқ мулоқот ўтказилди.


ЎзА