E-SUD

Суд мажлислари ва тадбирлар

Эълонлар ва тендерлар

САМАРҚАНД ВИЛОЯТИДАГИ ЖИНОЯТ ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛАР 23 КИШИНИ ОҚЛАДИ

08.08.2018

Самарқанд вилояти судлари раислари иштирокида ўтказилган брифингда жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилояти суди раиси Олим Ҳайитов бу ҳақда маълумот берди.

Раиснинг қайд этишича, жиноят ишлари бўйича вилоят, туман, шаҳар судлари томонидан жорий йилнинг 6 ойида 2 939 нафар шахсга нисбатан 2 323 та жиноят ишлари кўриб, тамомланган. Тамомланган ишлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1 091 та, шахслар сони эса 1 246 нафарга камайган. Жиноят ишларининг 1 099 таси сайёр суд мажлисларида кўрилган.

517 та жиноят иши тарафларнинг ярашганлиги муносабати билан тугатилиб, 579 нафар шахс жиноий жавобгарликдан озод қилинган.

Судланган шахсларнинг 621 нафарига озодликни чеклаш ва 32 нафарига мажбурий жамоат ишлари жазоси тайинланган.

Ахлоқ тузатиш ишлари жазосини тайинлаш 29,1 фоизга, озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаш 16,3 фоизга камайган. 235 нафар шахсга ёки жами судланган шахсларнинг 10,4 фоизига жарима жазоси тайинланган.

Биринчи ярим йилликда 5 нафар шахсга нисбатан 1 та жиноят иши бўйича оқлов ҳукми чиқарилган. Шунингдек, вилоят суди юқори инстанциялари томонидан 23 нафар шахс ЖПКнинг 83-моддаси биринчи, иккинчи қисмлари асосида оқланган ва уларга нисбатан жиноят ишлари ҳаракатдан тугатилган.


ЎзА