E-SUD

Суд мажлислари ва тадбирлар

Эълонлар ва тендерлар

Ўзбекистон Республикаси Олий суди таркибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида

29.06.2018

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ТАРКИБИГА
ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 80-моддасининг 3-бандига ва "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни 9-моддаси биринчи қисмининг 3-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати

Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:

1. Қуйидагилар:

Давлат Хакимович Бобоноров ўн йил муддатга

Зафаржон Хасанович Файзиев ўн йил муддатга

Ирода Абдукаримовна Болтаходжаева ўн йил муддатга

Нодиржон Турсунболтаевич Ражабов ўн йил муддатга

Фируз Толибович Турсунов ўн йил муддатга Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси лавозимига сайлансин.

2. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлиси Сенатининг Раиси                             Н.Йўлдошев

Тошкент шаҳри,
2018 йил 29 июнь