Суд мажлислари ва тадбирлар

Эълонлар ва тендерлар

ИСТЕЪМОЛЧИГА ЁЗИЛГАН 4 МИЛЛИОН СЎМ ҚАРЗДОРЛИК ИСБОТЛАНМАДИ

12.06.2018

Фуқаро Санобар Зариповага “Туямўйин-Урганч” минтақалараро сув қувурларидан фойдаланиш бошқармаси давлат унитар корхонаси томонидан 4 миллион сўмлик қарздорлик ёзилди.

С. Зарипова Урганч туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига мурожаат қилди. Мурожаатда “Туямўйин-Урганч” минтақалараро сув қувурларидан фойдаланиш бошқармаси давлат унитар корхонаси томонидан унга сув истеъмоли учун 4 миллион сўмлик қарздорлик ёзилган.

Жамият ходимлари ушбу масала бўйича ўрганишлар олиб борди. Ўрганиш натижаларига кўра, истеъмолчига ҳисобланган қарздорлик ҳақиқатдан ҳам нореал экани ойдинлашди. Шундан сўнг туман жамияти ушбу мурожаат юзасидан истеъмолчи манфаатини кўзлаб нореал қарздорликни олиб ташлаш бўйича Урганч туман маъмурий судига даво аризаси киритди.

Суд мажлисида жавобгар томон сув истеъмолидаги қарздорликни исботлаб бера олмади. Суд қарорига асосан, истеъмолчига юклатилган қарздорлик олиб ташланди.


ЎзА