E-SUD

Суд мажлислари ва тадбирлар

Эълонлар ва тендерлар

СУДНИНГ ЯНГИ БИНОСИ

08.05.2018

Жиноят ишлари бўйича Навоий вилояти судининг янги биноси фойдаланишга топширилди.

Унинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси К. Комилов мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимини тубдан ислоҳ қилиш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, соҳа ходимларининг самарали фаолият юритиши учун қулай шароит яратишга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади.

Бу ерда Ўзбекистон Республикаси Олий суди жамғармаси маблағлари ҳисобидан “Шарқ қурилиш сервис” масъулияти чекланган жамияти қурувчилари томонидан 6 миллиард сўмликка яқин қурилиш-монтаж ишлари бажарилди. Вақтинчалик сақлаш, кутиш ҳамда суд заллари махсус кузатув камералари билан жиҳозланган бўлиб, бу инсон шаъни ва унинг қадр-қимматини улуғлаш, судлардаги шаффофлик, очиқлик тамойилларини тўла таъминлашга хизмат қилади.

Тадбирда Навоий вилояти ҳокими Қ. Турсунов сўзга чиқди.


ЎзА