Кодекслар лойиҳалари

ЭЪЛОН

ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШУВ

13.11.2017

Ўзбекистон Республикаси Олий судида Тошкент солиқ коллежи ўқувчилари билан учрашув ўтказилди. Унда ўқувчиларга мамлакатимизда суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида маълумот берилди.

Президентимизнинг судлар фаолиятини янада кучайтириш, улар томонидан ижтимоий адолатни таъминлаш борасидаги ташаббуслари суд ҳокимияти фаолиятига янгича мазмун олиб киргани алоҳида таъкидланди.

Давлатимиз раҳбарининг 2016 йил 21 октябрдаги “Суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ва 2017 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонлари бу борадаги ишлар кўламини кенгайтириш ва самарадорлигини оширишда муҳим омил бўлаётир.

Ҳаракатлар стратегиясининг давлат ва жамият қурилиши тизимини ривожлантириш ҳамда қонун устуворлигини таъминлаш, суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш йўналишлари фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кенгайтириш, одил судловга эришиш, номзодларни танлаш ва судьялар лавозимларига тайинлаш тизимини такомиллаштиришга хизмат қилмоқда.

Тадбирда судлар фаолиятидаги янгича ёндашувлар ҳақида тўхталиб ўтилди. Ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан жавоб олди.

Ўқувчилар Ўзбекистон Республикаси Олий суди фаолияти ҳамда Олий суд музейи билан яқиндан танишди.
 

ЎзА