Кодекслар лойиҳалари

ЭЪЛОН

ОЛИЙ СУДДА УЧРАШУВ

06.09.2017

Ўзбекистон Республикаси Олий судида БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси Марказий Осиё бўйича Минтақавий вакили Р. Коменда билан учрашув бўлиб ўтди.

Олий суд раиси ўринбосари Б. Деҳқонов меҳмонларни ташриф билан қутлар экан, Ўзбекистон инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича ўз зиммасига олган халқаро мажбуриятларни изчиллик билан тўлиқ бажариб келаётганини қайд этди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгаши ва Сенати Кенгашининг жорий йил 16 июндаги қўшма қарори билан Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси билан ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар режаси тасдиқланди.

Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан ишлаб чиқилган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегияси жамиятда қонунустуворлигини таъминлаш, суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кенгайтириш, қонунийликни мустаҳкамлаш ва одил судловга мурожаат қилиш имкониятларини кенгайтиришда муҳим ўрин тутаётганини алоҳида таъкидланди.

Ўз навбатида, Р. Коменда Ўзбекистонда Ҳаракатлар стратегияси асосида суд-ҳуқуқ тизимида туб ислоҳотлар амалга оширилаётгани, айниқса, бу жараёнда инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимоясига алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади.

Шунингдек, учрашувда томонлар инсон, унинг ҳаёти, шаъни ва қадр-қиммати, умуман айтганда, дахлсиз ҳуқуқларининг кафолатли суд ҳимоясини таъминлаш бўйича ўзаро ҳамокрликнинг устувор йўналишлари юзасидан фикр алмашишди.