Кодекслар лойиҳалари

ҚОЗОҒИСТОНГА ТАШРИФ

23.08.2017

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси К. Комилов бошчилигидаги делегация Қозоғистон Республикасига ташриф буюрди.

Чимкент шаҳрида икки давлат Олий судлари раҳбарларининг учрашуви бўлиб ўтди.

Қозоғистон Республикаси Олий суди раиси К. Мами мамлакатимиз суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган демократик ислоҳотларга юқори баҳо берди. Учрашувда Ўзбекистон Республикасини 2017-2021 йилларда ривожлантиришнинг 5 та устувор йўналишлар бўйича Ҳаракатлар стратегияси инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишга қаратилган муҳим дастурий ҳужжат эканлиги алоҳида қайд этилди.

Шунингдек, учрашув жараёнида Қозоғистон Республикаси Олий суди икки давлат Олий судларининг ўзаро ҳамкорлиги тўғрисида Меморандумни ишлаб чиқиш ва бу ҳужжатни Тошкент шаҳрида ўтказиладиган ШҲТга аъзо давлатлар Олий судлари раислари мажлисида имзолаш таклифини билдирди.

Ўзбекистон делегацияси ташриф давомида Жанубий Қозоғистон вилоят суди, ихтисослаштирилган туманлараро иқтисодий ва маъмурий судларда бўлиб, ахборот технологияларини қўллаш жараёни билан танишди.