Кодекслар лойиҳалари

Эълонлар ва тендерлар

СУД РАИСЛАРИНИНГ АХБОРОТИ ТИНГЛАНДИ

21.07.2017
Халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгашининг навбатдаги сессияси жорий йил 13 июнь куни Тошкент шаҳрида суд органлари тизимида одил судловни таъминлаш борасидаги ишларнинг аҳволи, муаммолар ва истиқболдаги вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилишида Президентимиз томонидан берилган топшириқлар ижросига бағишланди. 

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши аъзолари иштирокида ўтказилган сессияда вилоят судларининг халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги ахбороти биринчи марта тингланди. 

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кенгайтириш, уларнинг одил судловга эришиш даражасини, суд иш юритувининг самарадорлиги ва сифатини ошириш, номзодларни танлаш ва судьялик лавозимига тайинлаш тизимини янада такомиллаштириш белгиланган. 

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига киритилган ўзгариш ва қўшимчалар асосида шундай мезон жорий қилиндики, унда судьяларнинг 3 маротаба судьялик лавозимига тайинланганда судьялик ваколатини муддатсиз амалга ошириши, судьянинг фаолиятига ёки унинг навбатдаги судьялик лавозимига тайинланаётганда Ўзбекистон Адвокатлар палатаси, “Нуроний” жамғармаси ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидан фикрнома олиш тартиблари жорий этилди. 

Судьяларни кейинги муддатга тайинлаш масаласини ҳал этишда уларнинг охирги иш жойидаги фаолиятини синчиклаб ўрганиш, айниқса, судья фаолият олиб борган ҳудудда яшаётган аҳоли, кенг жамоатчилик фикрини олиш, судья фаолиятига халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг тавсифномаси асосида баҳо бериш механизми жорий этилгани, вилоят бўйича бўш судьялик ўринлари мавжудлиги, ушбу лавозимларга муносиб номзодлар муқобиллик асосида ўрганилиши, судьялар ойида камида бир марта очиқ мулоқотлар ташкил этиши, ишларнинг камида 30 фоизи сайёр суд мажлисларида кўриб чиқилиши йўлга қўйилгани суд-ҳуқуқ тизимини янги босқичга кўтарди. 

Судлар томонидан ишларни маҳаллаларда сайёр суд тартибида кўриб, низоларни жойида бартараф этиш, мамлакатимизда амалга оширилаётган демократик ислоҳотлар, янги қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини содда тилда тушунтириб бериш йўлга қўйилгани фуқароларнинг қонунга ҳурматини оширмоқда. 

Сессияда вилоятда фаолият юритаётган судьяларнинг вилоят аҳлига мурожаати ўқиб эшиттирилди.

Тадбирда Навоий вилояти ҳокими Қ. Турсунов сўзга чиқди. 
 
 
ЎзА