Кодекслар лойиҳалари

Ўзбекистонда умумий юрисдикция судларининг 2017 йил биринчи чорагидаги фаолияти ҳақида АХБОРОТ

01.05.2017

Мамлакатимиз умумий юрисдикция судлари одил судловни амалга ошириш, фуқароларнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш, ижтимоий адолат ва қонун устуворлигини таъминлаш борасида самарали фаолият юритмоқда.

2017 йилнинг биринчи чорагида фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан 68 824 та иш кўрилиб, уларнинг 89,2 фоизи бўйича ҳал қилув қарорлари чиқарилди. Мазкур қарорлар бўйича талабларининг 87,8 фоизи қаноатлантирилди.

Шу даврда жиноят ишлари бўйича судлар томонидан 20 856 нафар шахсга нисбатан 15 792 та жиноят иши кўриб чиқилган, шулардан 50 та иш бўйича 64 нафар шахс оқланган.

2017 йилнинг биринчи чораги давомида ярашув институтининг самарали қўлланилиши натижасида 3 778 нафар шахс жиноий жавобгарликдан озод этилди.

Шунингдек, жиноий жазоларни либераллаштирилиши муносабати билан етказилган 89 млрд. сўмдан зиёд моддий зарарнинг ўрнини ихтиёрий равишда қоплаган 1 815 нафар шахсга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланган.

Бундан ташқари, ҳисобот даври мобайнида жиноят ишлари бўйича судлар томонидан 118 582 нафар шахсга нисбатан 99 890 та маъмурий иш кўриб чиқилди.

2017 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистон Республикаси Олий судида 5 594 та шикоят кўриб чиқилиб, уларни ўрганиш натижасида 302 та суд қарори ўзгартирилган ёки бекор қилинган.


Ўзбекистон Республикаси
Олий суди матбуот хизмати