E-SUD

Суд мажлислари ва тадбирлар

Эълонлар ва тендерлар

ОЛИЙ СУДДА УЧРАШУВ

16.06.2016

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси Ш. Газиев билан Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти лойиҳаларининг Ўзбекистондаги координатори Жон С. Макгрегорнинг учрашуви бўлиб ўтди.

 

Сардор Ҳамроев олган сурат

Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Европада хавф­сизлик ва ҳамкорлик ташкилоти ўртасида мустаҳкам ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилгани қайд этилди.

Жумладан, қарийб саккиз йилдан буён Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг лойиҳалари Координатори офиси билан Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги Тадқиқот маркази турли соҳаларда самарали ҳамкорлик қилиб келмоқда.

2010 ва 2012 йилларда икки босқичли "Ўзбекистон Республикасида суд-ҳуқуқ ислоҳотларини қўл­лаб-қувватлаш" лойиҳаси муваффақиятли амалга оширилди.

Бундан ташқари 2014 йилда Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг лойиҳалари Координатори офиси билан Тадқиқот маркази ўртасида "Ҳамкорлик Меморандуми" имзолангани бу борада мустаҳкам ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилмоқда.

Шунингдек, айни пайтда жорий йилнинг куз ойларида Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти ташаббуси билан Тошкент шаҳрида Марказий Осиё давлатлари иштирокида жиноят судлов ишлари бўйича 6-эксперт форумини ўтказишга тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

Учрашувда томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича келгусидаги режаларни келишиб олишди.