Суд мажлислари ва тадбирлар

Эълонлар ва тендерлар

СУДНИНГ ЯНГИ БИНОСИ

14.03.2016

Тошкентда жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судининг янги маъмурий биноси фойдаланишга топширилди.

Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида мамлакатимизда қонун устуворлиги ва қонунийликни мустаҳкамлаш, инсон ҳуқуқ ва манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилаётир. Хусусан, судлар фаолиятини такомиллаштириш, уларни фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли муҳофаза этишга хизмат қиладиган мустақил давлат институтига айлантиришга қаратилган кенг кўламли ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Пойтахтнинг Яшнобод туманида замонавий лойиҳа асосида жиноят ишлари бўйича туман суди учун янги маъмурий бино бунёд этилди. Ушбу замонавий бинода судьялар, суд ходимлари ва фуқаролар учун қулай шарт-шароитлар яратилди. Иш кабинетлари ва суд заллари, ёрдамчи хоналар зарур мебел ва техник жиҳозлар билан таъминланди.