E-SUD

Суд мажлислари ва тадбирлар

Эълонлар ва тендерлар

Давлат божи ставкалари

1. Фуқаролик ишлар бўйича судларга бериладиган:

 

а)

мулкий тусдаги даъво аризаларидан:

‎‎‎– даъво баҳосининг 4 фоизи миқдорида, бироқ энг кам ойлик иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда;

 

 

 

б)

давлат бошқарув органлари ва мансабдор шахсларнинг жисмоний шахсларнинг ҳақ-ҳуқуқларини камситувчи ғайриқонуний хатти-ҳаракатларидан қилинган шикоятлардан (суд қарори чиқарилаётганда айбдор томондан ундирилади)

– энг кам ойлик иш ҳақининг
1 баравари миқдорида;

Изоҳ. Кичик тадбиркорлик субъектлари амалга оширадиган тадбиркорлик фаолияти доирасида судларга мурожаат қилишда ушбу банднинг «д» ва «з» кичик бандларида кўрсатилган белгиланган ставканинг 50 фоизи миқдорида давлат божи тўлайдилар.

 

в)

никоҳни бекор қилиш ҳақидаги даъво аризаларидан

– энг кам ойлик иш ҳақининг
2 баравари миқдорида;

такрорий никоҳни бекор қилиш ҳақидаги даъво аризаларидан

– энг кам ойлик иш ҳақининг
4 баравари миқдорида;

никоҳ бекор қилинаётганда мол-мулк бўлинган ҳолда

‎‎бож 1-банднинг «а» кичик бандига мувофиқ даъво баҳоси бўйича белгиланади;‎‎‎

 

 

 

г)

бедарак йўқолганлиги ва руҳий касаллиги ёхуд ақли заифлиги оқибатида белгиланган тартибда қобилиятсиз деб топилган ёки камида уч йилга озодликдан маҳрум этилган шахслар билан никоҳни бекор қилиш ҳақидаги даъво аризаларидан ‎‎

‎‎– энг кам иш ҳақининг 2 фоизи миқдорида;

 

 

 

д)

уй-жойларни ижарага олиш шартномасини ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисидаги даъво аризаларидан, ворисликни қабул қилиш муддатини узайтириш ҳақидаги, хатга олинган мулкни қайтариб бериш тўғрисидаги ва мулкка оид бўлмаган тусдаги (ёки баҳоланмайдиган) бошқа даъво аризаларидан

– энг кам ойлик иш ҳақининг
2 баравари миқдорида;

 

 

 

е)

алоҳида кўриладиган ишлар бўйича ариза (шикоят)лардан

– энг кам ойлик иш ҳақининг
1 баравари миқдорида;

 

 

 

ж)

судларнинг қарорларига аппеляция, кассация ва назорат шикоятларидан

‎‎– даъво аризаси ёки бошқа аризалар, шикоятлар берилганда тўланадиган ставканинг
50 фоизи, мулкий низолар бўйича эса - ушбу банднинг «а» кичик бандига мувофиқ ҳисоблаб чиқарилган ставкалар миқдорида

жиноий иш бўйича фуқаролик даъволаридан

‎‎– даъво баҳосининг 10 фоизи миқдорида;

 

 

 

з)

судларнинг қарорлари, ҳукмлар, ажримлари, судларнинг бошқа қарорларининг дубликатлари ва нусхаларини, шунингдек, томонларнинг ва ишда қатнашувчи бошқа шахсларнинг илтимосига кўра судлар томонидан ишлардан бериладиган бошқа ҳужжатларнинг нусхаларини берганлик учун

‎‎– ҳужжатнинг ҳар бир бети учун энг кам иш ҳақининг 0,5 фоизи миқдорида;

 

 

 

и)

ҳакамлик суди қарорларини мажбурий ижро этиш учун ижро варақасини бериш тўғрисидаги аризалардан, шунингдек ҳакамлик суди қарорларини бекор қилиш тўғрисидаги аризалардан‎‎‎‎

‎‎– энг кам ойлик иш ҳақининг
2 баравари миқдорида.

 2. Иқтисодий судларга бериладиган:

 

а)

мулкий тусдаги даъво аризаларидан

– даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, лекин энг кам ойлик иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда;

 

 

 

б)

мулкка оид бўлмаган тусдаги даъво аризаларидан

– энг кам ойлик иш ҳақининг 10 баравари миқдорида;

 

 

 

в)

банкротлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризалардан‎

– энг кам ойлик иш ҳақининг
3 баравари миқдорида;

 

 

 

г)

хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ёки бекор қилиш вақтида келиб чиқувчи низолар бўйича даъво аризаларидан‎

– энг кам ойлик иш ҳақининг
10 баравари миқдорида;

 

 

 

д)

апелляция, кассация ва назорат шикоятларидан

– биринчи инстанцияда кўриб чиқиш учун ариза берилганда тўланадиган ставканинг 50 фоизи, мулкий тусдаги низолар бўйича эса талашилаётган суммадан ҳисоблар;

 

 

 

е)

иқтисодий суд ҳужжатларининг дубликатларини ҳамда томонларнинг ва ишда қатнашувчи бошқа шахсларнинг илтимосларига биноан иқтисодий судлар томонидан ишлардан бериладиган бошқа ҳужжатларнинг нусхаларини бериш тўғрисидаги аризалардан

 

– ҳужжатнинг ҳар бир бети учун энг кам иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида;

 

ж)

ҳакамлик суди қарорларини мажбурий ижро этиш учун ижро варақасини бериш тўғрисидаги аризалардан, шунингдек ҳакамлик суди қарорларини бекор қилиш тўғрисидаги аризалардан‎‎‎‎

 

‎‎ энг кам ойлик иш ҳақининг
2 баравари.

 

‎‎ Изоҳ. Кичик тадбиркорлик субъектлари амалга оширадиган тадбиркорлик фаолияти доирасида судларга мурожаат қилишда ушбу банднинг «а» — «г» ва «е» кичик бандларида кўрсатилган белгиланган ставканинг 50 фоизи миқдорида давлат божи тўлайдилар.

 

 

3. Маъмурий судларга бериладиган:

 

а)

идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар юзасидан низолашиш тўғрисидаги аризалардан:

 

 

фуқаролардан

– энг кам ойлик иш ҳақининг
5 баравари миқдорида;

юридик шахс ва якка тартибдаги тадбиркорлардан

– энг кам ойлик иш ҳақининг
20 баравари миқдорида;

 

б)

давлат бошқаруви органларининг, маъмурий-ҳуқуқий фаолиятни амалга оширишга ваколатли бўлган бошқа органларнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, улар мансабдор шахсларининг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан низолашиш тўғрисидаги аризалардан (шикоятлардан):

 

 

фуқаролардан

– энг кам ойлик иш ҳақининг
1 баравари миқдорида;

юридик шахс ва якка тартибдаги тадбиркорлардан

– энг кам ойлик иш ҳақининг
10 баравари миқдорида;

 

 

 

в)

нотариал ҳаракатни амалга ошириш, фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзишни рўйхатга олиш рад этилганлиги ёки нотариуснинг ёхуд фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органи мансабдор шахсининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан низолашиш тўғрисидаги аризалардан (шикоятлардан):

– энг кам ойлик иш ҳақининг
1 баравари;

 

 

 

г)

давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш ёхуд белгиланган муддатда давлат рўйхатидан ўтказишдан бўйин товлаш устидан аризалардан (шикоятлардан):

 

фуқаролардан

– энг кам ойлик иш ҳақининг
1 баравари;

юридик шахс ва якка тартибдаги тадбиркорлардан

энг кам ойлик иш ҳақининг
10 баравари миқдорида;

 

 

 

д)

апелляция, кассация ва назорат шикоятларидан

– аризалар (шикоятлар) берилганда тўланадиган ставканинг
50 фоизи;

 

 

 

е)

суд ҳужжатларининг дубликатлари ва нусхаларини, шунингдек томонларнинг ва ишда қатнашувчи бошқа шахсларнинг илтимосларига биноан судлар томонидан ишлардан бериладиган бошқа ҳужжатларнинг нусхаларини бериш тўғрисидаги аризалардан

 

‎‎– 0,5 процента минимальной заработной платы за каждую страницу документа;

Изоҳ. Кичик тадбиркорлик субъектлари амалга оширадиган тадбиркорлик фаолияти доирасида судларга мурожаат қилишда ушбу банднинг «а» — «г» ва «е» кичик бандларида кўрсатилган белгиланган ставканинг 50 фоизи миқдорида давлат божи тўлайдилар.