Кодекслар лойиҳалари

Фуқароларни қабул қилиш тартиби

Ўзбекистон Республикасининг “Судлар тўғрисида”ги ҳамда “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Олий суд раисининг фармойиши билан тасдиқланган жадвалга асосан, жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини (кейинги ўринда “фуқаролар” деб юритилади) қабул қилиш Олий суд раҳбарияти ва бошқа ваколат берилган шахслар томонидан амалга оширилади.

Фуқаролар белгиланган куни қабулга кириш учун соат 900дан 1300га қадар Олий суднинг фуқаролар қабулхонасида ариза (илтимоснома) ва унга илова қилинадиган ҳужжатларни топшириши лозим. Қабул соат 1500да бошланади.

Фуқаролар:

  • Олий суд раисининг қабулига – Олий суд раисининг биринчи ўринбосари ёки ўринбосарлари томонидан суд қарорларига нисбатан протест келтириш рад этилганлиги ҳақидаги жавоб хатидан норози бўлса;
  • Олий суд раисининг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари қабулига - Олий суд судлов ҳайъатлари ажримидан, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди, вилоят (Тошкент шаҳар, Қорақалпоғистон Республикаси Олий) судлари томонидан жиноят, маъмурий ва фуқаролик ишлари бўйича биринчи, апелляция ёки кассация инстанциялари суд қарорлари назорат тартибида кўриб чиқилиб, қабул қилинган Раёсат қарори ёки суд раиси томонидан суд қарорларига нисбатан протест келтириш рад этилганлиги ҳақидаги жавоб хатидан норози бўлса;
  • Олий суд раисининг ўринбосари қабулига - малака ҳайъати масалалари, судьялар ва суд ходимларининг хатти-ҳаракатлари, одил судловни амалга оширишда қонунийликка ва ишларни судда кўриб чиқиш муддатларига риоя этилиши, суд қарорларини ижрога қаратиш каби масалалар бўйича кирилади.

Жиноят ишлари бўйича мурожаат қилаётган фуқаролар диққатига!

Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 4972, 498, 510-моддалари талабларига биноан ҳукм, ажрим, қарор устидан апелляция, кассация шикояти ва назорат тартибида илтимоснома бериш ҳуқуқига:

  • маҳкум, унинг ҳимоячиси, қонуний вакили, шунингдек, жабрланувчи, унинг вакили;
  • суд қарорларининг фуқаровий даъвога дахлдор қисми устидан фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар ва уларнинг вакиллари эга.

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 314-моддасига асосан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан қарор чиқарилган шахс, жабрланувчи, уларнинг қонуний вакиллари ва адвокат томонидан шикоят берилиши мумкин.

Фуқаролик ишлари бўйича мурожаат қилаётган фуқаролар диққатига!

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик-процессуал кодексининг 310, 320, 34816, 350-моддалари талаблари бўйича ҳал қилув қарори, ажрим, қарор устидан апелляция, кассация шикояти ва назорат тартибида ариза бериш ҳуқуқига:

  • ишда иштирок этувчи шахслар, шунингдек ишда иштирок этишга жалб қилинмаган, аммо ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақидаги масала суд томонидан ҳал этилган шахслар;
  • ваколатлари қонунда белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончномаси бўлган вакиллар эга.

Эслатма!

  • Олий суднинг фуқаролар қабулхонасига шахсини тасдиқловчи ҳужжат тақдим қилган жисмоний шахслар ҳамда юридик шахсларнинг вакиллари киритилади;
  • фуқаролар ўзлари билан уяли телефон, видеокамера, фотоаппарат, ноутбук ва бошқа техника воситалари ҳамда ҳар хил буюмлар олиб кириши маън этилади;
  • Олий судга назорат тартибида протест келтириш тўғрисидаги ариза (илтимоснома)га муайян иш бўйича биринчи, апелляция ёки кассация инстанциялари суд қарорлари ҳамда вилоят ва унга тенглаштирилган судларда назорат тартибида кўриб чиқилиб, қабул қилинган Раёсат қарори ёки тегишли суд раиси томонидан суд қарорларига нисбатан протест келтириш рад этилганлиги ҳақидаги жавоб хатининг нусхаси илова қилиниши шарт;
  • фуқаролик ишлари бўйича давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги ҳужжатнинг асл нусхаси илова қилиниши лозим (давлат божи тўлашдан озод этилган ёки Олий судга айнан бир иш бўйича такроран мурожаат қилган фуқаролар бундан мустасно);
  • Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик-процессуал кодексининг 350-моддасига кўра, назорат тартибида протест келтириш тўғрисидаги ариза мазмун жиҳатдан ушбу кодекснинг 323-моддасига мувофиқ бўлиши лозим;
  • Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик-процессуал кодексининг 350-моддаси, Жиноят-процессуал кодексининг 514-моддасига кўра, протест келтириш тўғрисидаги ариза (илтимоснома) бир ойлик муддатда, иш талаб қилиб олиниб текшириладиган ҳолларда икки ойгача бўлган муддатда кўриб чиқилади;
  • ариза (илтимоснома) берувчига жавоб хатлари, протест ва ажрим нусхалари кўрсатилган манзилига почта орқали юборилади;
  • суд қарорларининг ижроси тўхтатиб турилганда ва тўхтатиб туриш бекор қилинганда манфаатдор шахсларга, ташкилотларга, вилоят ва унга тенглаштирилган судларга маълум қилинади.

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг юридик манзили: 100186, Тошкент шаҳри, Шайхонтохур тумани, Абдулла Қодирий кўчаси, 1-уй.

Давлат божи тўлаш учун ҳисоб рақам 23402000300100001010, шахсий ҳисоб рақам 4014108600262773422956011, МФО 00014, ИНН 201122919. Тошкент шаҳри бўйича МБ ҲККМ ББ.