Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раисининг биринчи ўринбосари

 
 
                                             
                                              Ўзбекистон Республикаси Олий суди
                                              Раисининг биринчи ўринбосари -
                                              жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси
 

 

 

Ўзбекистон Республикасининг “Судлар тўғрисида”ги Қонуни

27-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг биринчи ўринбосари, ўринбосарлари

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг биринчи ўринбосари, ўринбосарлари:

  • Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумидан ташқари барча инстанция судларининг ҳал қилув қарорлари, ҳукмлари, ажримлари ва қарорлари устидан протест киритади;
  • Ўзбекистон Республикаси Олий суди тегишли судлов ҳайъатларининг ташкилий ишига раҳбарлик қилади;
  • судлов ҳайъатларининг фаолияти тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумига маърузаларни тақдим этади;
  • Ўзбекистон Республикаси Олий суди судлов ҳайъатларининг мажлисларида раислик қилиши мумкин;
  • суд ишларини назорат тартибида текшириш учун талаб қилиб олади;
  • суд амалиётини умумлаштириш, суд статистикасини таҳлил қилиш бўйича ишни ташкил этади;
  • судлар томонидан чиқарилган, ўзлари протест киритишга ҳақли бўлган ҳал қилув қарорлари, ҳукмлар, ажримлар ва қарорлар ижросини тўхтатиб туради;
  • судьялар ва суднинг бошқа ходимлари малакасини ошириш ишини ташкил этади;
  • вазифалар тақсимотига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий судининг таркибий бўлинмалари ишига раҳбарлик қилади;
  • фуқароларни шахсан қабул қилади;
  • қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси йўқлигида унинг ваколатларини раиснинг биринчи ўринбосари, биринчи ўринбосар ҳам йўқлигида эса раис ўринбосарларидан бири амалга оширади.