Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раиси

Козимджан КАМИЛОВ

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси

 

 


26-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раиси

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раиси:

  • Ўзбекистон Республикаси Олий суди фаолиятига ташкилий жиҳатдан раҳбарлик қилади;
  • судларнинг ҳал қилув қарорлари, ҳукмлари, ажримлари ва қарорлари устидан протест киритади;
  • суд ишларини назорат тартибида текшириш учун талаб қилиб олади;
  • судлар томонидан чиқарилган ҳал қилув қарорлари, ҳукмлар, ажримлар ва қарорлар ижросини қонунда назарда тутилган тартибда тўхтатиб туради;
  • Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Раёсатини чақиради ҳамда уларнинг мажлисларида раислик қилади;
  • Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Раёсатининг умумий масалалар бўйича қабул қилган қарорлари бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш ишини ташкил этади;
  • ишни бир суддан бошқа судга олиб бериш масаласини ҳал қилади;
  • Пленум ва Раёсат муҳокамасига қонунга биноан уларнинг ваколатига тааллуқли бўлган масалаларни киритади;
  • Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг тушунтиришлари қонун ҳужжатларига мувофиқ эмаслиги ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумига тақдимномалар киритади;
  • қонунларни шарҳлаб беришни талаб этувчи масалалар юзасидан ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мувофиқ эмаслиги ҳақида Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судига тақдимномалар киритади;
  • Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсати таркиби, судлов ҳайъатларининг ҳамда Умумий юрисдикция судлари судьяларининг олий малака ҳайъати таркиби ва раислари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумига тақдимномалар киритади;
  • Ўзбекистон Республикаси судлари судьяларининг интизомий жавобгарлиги ҳақида иш қўзғатади;
  • раис ўринбосарлари ўртасида вазифаларни тақсимлайди;
  • Ўзбекистон Республикаси Олий суди ходимлари билан меҳнат шартномаларини тузади ва бекор қилади;
  • Ўзбекистон Республикаси Олий судининг штат жадвалини тасдиқлайди;
  • буйруқлар ва фармойишлар чиқаради;
  • фуқароларни шахсан қабул қилади ҳамда ариза ва шикоятларни кўриб чиқиш ишларини ташкил этади;
  • қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.