Кодекслар лойиҳалари

ЭЪЛОН

Кадрлар масалалари

Судьялик лавозимига номзод учун керакли ҳужжатлар рўйхати.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 29 декабрдаги Ф-3949-сонли Фармойиши билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссияси тўғрисида”ги Низомнинг 9-бандига кўра захирага кириш истагини билдирган Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари Комиссияга бевосита ёки тегишли судьялар малака ҳайъати орқали ариза билан мурожаат қилишлари мумкин.
Таклифга (аризага) номзод томонидан шахсан тўлдирилган кадрларни ҳисобга олиш шахсий варағи ва таржимаи ҳол, фотосуратлар, паспорт нусхаси ва баҳолар тўғрисидаги маълумотлар илова қилинган нотариал тасдиқланган олий юридик маълумот тўғрисидаги диплом нусхаси, белгиланган тартибда тасдиқланган меҳнат дафтарчасидан кўчирма, соғлиғи тўғрисида маълумотнома, иш жойидан маълумот-тавсифнома, идора номидан тавсия, фикрномалар (камида учта) илова қилинади.
Адлия, прокуратура, суд ва ички ишлар органлари томонидан тақдим этилган материалларга қўшимча равишда номзоднинг обрў-эътибори, рағбатлантиришлари, интизомий жазолари ҳақида идоравий инспекция ёки кадрлар бўлимининг маълумотномаси ҳамда касбий, ишчанлик ва шахсий фазилатларини тавсифловчи бошқа маълумотлар, раҳбар томонидан номзоднинг судьялик лавозимига муносиблиги ҳақидаги хулосаси илова қилинади.
Судья кадрлар захирасига киритиш учун номзодлар бўйича таклифлар адлия, прокуратура, суд ва ички ишлар органлари республика ёки ҳудудий бўлимларининг бевосита биринчи раҳбарлари томонидан имзоланади ва улар материалларнинг ишончлилиги ва тўлиқлиги учун шахсан жавобгардирлар.